Маҳмуд Аббоснинг Ромуллоҳдан чиқиши тақиқланди
Сионистик режим Фаластин мухторият ташкилотининг Қуддусда ва масжидул Ақсодаги нотинчликларни тўхтатишдаги ҳаракатларида бирон натижага эришмаганидан сўнг, Фаластин етакчиларига қарши кескин чораларни кўришни бошлади
Фаластиннинг юқори мартабали расмийсига кўра, Фаластин мухторият ташкилоти раиси Маҳмуд Аббос Ромуллоҳдан чиқиб кетишига рухсати йўқ.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, исми эълон қилинмаган Фаластин мухторият ташкилотининг юқори мартабали расмийси Сионистларнинг Маъорио рўзномаси билан ўтказган суҳбатида Маҳмуд Аббос Ромуллоҳда Исроилнинг тутқунига айланганини таъкидлаб шундай айтдики, ушбу масала чекловларни жорий этишни ўз ичига олади. Сионистик режим Фаластин мухторият ташкилотининг Қуддусда ва масжидул Ақсодаги нотинчликларни тўхтатишдаги ҳаракатларида бирон натижага эришмаганидан сўнг, Фаластин етакчиларига қарши кескин чораларни кўришни бошлади.
Фаластин мухторият ташкилоти Исроил режимига хизмат қилиш доирасида ва Ҳамасга босим ўтказиш давомида Ғазо секторига электр энергиясини беришни камайтирди ва ушбу минтақага дори-дармон юкларини ҳамда тиббий асбоб ускуналарни жўнатилишига монеълик қилди.