Яман артиллерияси саудийлар тарафдорларини ўққа тутди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i21958-Яман_артиллерияси_саудийлар_тарафдорларини_ўққа_тутди
Яман армияси кучлари саудийларнинг гумошталарига тегишли мавзеларни нишонга олишди
(last modified 2018-08-22T17:51:40+00:00 )
август 11, 2017 15:53 Asia/Tashkent
  • Яман артиллерияси саудийлар тарафдорларини ўққа тутди

Яман армияси кучлари саудийларнинг гумошталарига тегишли мавзеларни нишонга олишди

Яман армияси  ва халқ қўмиталари  кучлари  саудийларнинг гумошталарига тегишли мавзеларни нишонга олишди.

Мухбиримизнинг маълум қилишича, ўтган пайшанба куни ҳам Оли Сауд тарафдорлари бўлган яманлик гумошталарнинг йиғилган жойига ракета отилган.

Арабистон милодий 2015 йилнинг март ойидан бошлаб Яманга қарши ҳарбий ҳужумларни амалга оширмоқда ва ушбу мамлакатнинг истеъфога чиққан президенти Абдурабба Мансур Ҳодийни яна қудратга қайтармоқчидир.

Мазкур ҳужумлар натижасида Яманнинг инфратузилмалари кўплаб зарарлар кўрган ва 40 мингга яқин яманлик ҳалок ва ярадор бўлишган.

Арабистоннинг Яманга қилган ҳужуми ушбу қашшоқ  мамлакатни янада қашшоқроқ қилган ҳамда  Яманда озиқ-овқат ва дори-дармон кам бўлгани ё йўқлиги  боис аҳоли ўртасида  турли юқумли касалликлар  тарқалган.