Ироқнинг Талаъфар минтақасини озод қилиш амалиётлари бошланди
(last modified Tue, 15 Aug 2017 13:22:48 GMT )
август 15, 2017 18:22 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Талаъфар минтақасини озод қилиш
    Ироқнинг Талаъфар минтақасини озод қилиш

Бугун Ироқ Мудофаа вазирлиги нотиғи, бу мамлакатнинг Найнаво вилояти Талаъфар минтақасини террористлар ишғолидан озод қилиш амалиётларини бошланганлигини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар беришича, Ироқ Мудофаа вазирлиги нотиғи Муҳаммад Алхизрий " Россия алявм"  телеканалига берган интервьюсида Ироқ ҳарбий кучлари  Талаъфар шаҳридаги ИШИД террорчи гуруҳи марраларини нишонга олишлари билан бу шаҳарни озод қилиш амалиётларини бошлашди деб айтди.

Алхизрий шунингдек  ИШИД террорчи гуруҳининг позицияларига уюштирилаётган ҳаво ҳужумлари якунлангани билан давлат пиёда кучлари ҳам  ердан ҳужумларни бошлашади деб изолади.

У шунингдек  Талаъфар шаҳрида амалиётларни бошлангани билан бир вақтда  Каркук вилояти Ҳавижа туманини озод қилиш мақсадада давлат армиясининг тайёргарлик кўраётганига тўхталиб,  давлат ҳарбий кучлари  Алҳавижа минтақасини озод қилиш  амалиётларини бошлаш учун  шай ҳолатига келтирилган деб таъкидлади.