Сурия армияси мамлакат жанубида ва шарқида террорчиларга оғир талафотлар етказди
(last modified Sat, 16 Jul 2016 13:23:02 GMT )
июл 16, 2016 18:23 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси мамлакат жанубида ва шарқида террорчиларга оғир талафотлар етказди

Сурия армияси мамлакат жанубида ва шарқида террорчиларга оғир талафотлар етказди

Сурия армияси мамлакат жанубида ва шарқида террорчиларга оғир талафотлар етказди. Сурия телеканалининг хабар қилишича, Сурия армияси бугун шанба куни мамлакат жанубидаги Сувайдо атрофида ва Сурия шарқидаги Дейруз Зурда террорчилар билан тўқнашганда уларга қақшатқич зарба беришди. Ушбу амалиётда террорчиларнинг бир нечта саркардалари ҳам ҳалок бўлди ва ИШИД террорчилик гуруҳининг Сувайдонинг шимолий шарқидаги патрул ва кузатиш штаби ҳам йўқ қилинган. Шунингдек, Сувайдо шаҳрининг шарқида ҳам Сурия ҳарбий кучлари ИШИД террорчилик гуруҳининг тўпланадиган жойини нишонга олишди. Ушбу амалиётда ҳам ИШИД террорчиларининг зирҳли автомобиллари йўқ қилинди ва бир нечта такфирчи террорчилар ўлдирилди ҳамда ушбу террорчиларнинг кўплари ярадор бўлди. Сурия юрти 2011 йилнинг март ойида хорижлик террорчиларнинг ушбу мамлакатга кириб келиши ортидан бўҳронга юзланди