Туркия бош вазири Эрон ва Россия билан ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади
Туркия бош вазири Сурия ҳудудларида барқарорлик ва тинчликка кафолат бериш учун Анқара давлатини Эрон ва Россия билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.
ИСНО ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Туркия бош вазири Бин Али Йилдирим Эрон ва Россиянинг дипломатик ва ҳарбий масъулларини Туркияга уюштирган сўнги сафарига оид саволга жавобан деди: Анқара давлати Сурия ҳуудларида тинчлик ва барқарорликни қайта тиклаш учун Теҳрон ва Москва билан ҳамкорлик қилмоқда.
Туркия бош вазири ўз сўзларида террорчи гуруҳлар Анқара давлатига ҳам таҳдид солишмоқда. Туркия минтақада ушбу гуруҳлар томонидан вужудга келтирилган нотинчликлардан кўп зарар кўрган деб изоҳлади.
Ҳозиргача Эрон, Туркия ва Россия давлатлари Сурия бўҳронига ечим топиш учун Остона шаҳрида бир неча босқичдаги музокралар ўтказишди.
Бу мамлакатлар Сурияда кескинликларни камайтириш ва тинч минтақаларни вужудга култириш учун махсус бир лойиҳанитаклиф этишган.