Эрдўғон Суриянинг шимолий ғарбида ҳарбий аралашув ҳақида огоҳлантириди
(last modified Wed, 23 Aug 2017 14:19:29 GMT )
август 23, 2017 19:19 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон Суриянинг шимолий ғарбида ҳарбий аралашув ҳақида огоҳлантириди
    Эрдўғон Суриянинг шимолий ғарбида ҳарбий аралашув ҳақида огоҳлантириди

Туркия президентига кўра, Эфрин шаҳрида шундай кўчманчи қабилалар борки улар Туркия билан елкама елка туриб ҳаракат қилишади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг айтишича, Анқара Суриянинг Ҳалаб вилоятидаги Эфрин шаҳрида жангари ҳукуматнинг ташкил этилишини олдини олиш учун ҳар қандай чораларни қўллайди.

Туркия миллият рўзномасининг интернет сайти тарқатган хабарга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Иорданиядан қайтишида шундай айтдики, Суриянинг Курдистон демократик иттифоқи партиясининг Эфрин шаҳридаги ҳаракатларига тўсқинлик қилиш биз учун ўта муҳим масала ҳисобланади. 

Туркия президентига кўра, Эфрин шаҳрида шундай кўчманчи қабилалар борки улар Туркия билан елкама елка туриб ҳаракат қилишади. Эфрин шаҳри Туркиянинг Ҳотай вилояти билан қўшни бўлиб, Эдлиб вилоятининг йўлида жойлашган. Туркия президентининг таъкидлашича, ушбу минтақа назоратдан четда қолмайди ва диққат марказида турибди. 

Шунингдек, Эрдўғон АҚШнинг Суриядаги Халқ мудофаачиларига қурол яроқ етказишига доир маълумотлар ҳақида шундай айтдики, америкаликлар Раққа амалиёти тугаганидан кейин ушбу қурол-аслаҳалар қайтариб олинишини айтишмоқда. Аммо биз шунга аминмизки, Сурия шимолида ҳам Ироқ шимолидаги каби масалаларга дучор бўламиз.  

 

Ёрлиқ