Ноблусда 8 яшар фаластинлик қизча шаҳид бўлди
(last modified Sun, 27 Aug 2017 13:09:27 GMT )
август 27, 2017 18:09 Asia/Tashkent
  • 8 яшар фаластинлик қизча
    8 яшар фаластинлик қизча

Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Ноблус шаҳрида сионистлар аттайин фаластинлик бир қизчани автомашина билан босиб кетдилар ва у олган жароҳатлар туфайли шаҳид бўлди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Ноблус шаҳрининг Ағвор  минтақасининг Алҳумро ўтиш пости яқинида шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар  8 яшар фаластинлик қизча устига автомашина билан бостириб бордилар.

Фаластиннинг Маъулумотлар вазирлиги  2000 йилдан бери сионистик режим ҳарбийлари томонидан 3 мингдан кўпроқ фаластинлик болалар шаҳид этилган деб эълон қилди.