Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида фаластинлик гўдак шаҳид бўлди
(last modified Sat, 02 Sep 2017 12:30:28 GMT )
сентябр 02, 2017 17:30 Asia/Tashkent
  • Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида фаластинлик гўдак шаҳид бўлди
    Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида фаластинлик гўдак шаҳид бўлди

Бир шаҳарлик сионист кеча жума куни фаластинлик Дина ал-Жаъбарий исмли беш ёшли қизалоқни Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги ал-Халил шаҳрининг Кирёт Арбаъ шаҳарчасига яқин жойда ўз машинасида қасдан бостириб кетди

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ал-Халил шаҳрида шаҳарлик сионистлар томонидан бир фаластинлик гўдак қасдан автомобил билан бостирилди. Натижада эса ушбу гўдак шаҳид бўлди. 

Фаластин ахборот маркази тарқатган хабарга кўра, бир шаҳарлик сионист кеча жума куни фаластинлик Дина ал-Жаъбарий исмли беш ёшли қизалоқни Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги ал-Халил шаҳрининг Кирёт Арбаъ шаҳарчасига яқин жойда ўз машинасида қасдан бостириб кетди. 

Ушбу фаластинлик қизча оғир тан жароҳати олиши натижасида касалхонага ётқизилган. Аммо, бир соат ўтмай кучли тан жароҳати олганлиги боис шаҳид бўлди. Фаластин ахборот вазирлигининг хабар қилишича, Сионист ҳарбийлари 2000 йилдан Ал-Ақсо интифозаси бошланганидан буён ҳозиргача 3 мингдан зиёд фаластинлик гўдаклар шаҳид қилишган.