Сурия армияси ва муқовамат кучлари Дейрзур шаҳрига кириб олишди
(last modified Mon, 04 Sep 2017 13:25:19 GMT )
сентябр 04, 2017 18:25 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси ва муқовамат кучлари Дейрзур шаҳрига кириб олишди
    Сурия армияси ва муқовамат кучлари Дейрзур шаҳрига кириб олишди

Дейрзур шаҳри ушбу вилоятнинг маркази бўлиб, яқин келажакда Сурия армиясининг ихтиёрига бутунлай ўтади

Сурия армияси ва муқовамат кучлари Сурия шарқидаги Дейрзур шаҳрининг уч йиллик қамалини барҳам бериб ушбу шаҳарга кириб олишди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Суриядаги уруш майдонида манбалар кеча якшанба куни кечқурун хабар қилишларича, Сурия армиясининг тезкор ҳаракатланувчи бўлинмалари ва муқовамат кучлари Дейрзур шаҳрининг қамалини кесиб ўтиб ушбу шаҳарнинг ғарбидаги 137-бригаданинг қароргоҳига киришди ва ушбу шаҳар қамалининг тугатилгани ҳамда шаҳар озод этилганини эълон қилишди. 

Шу билан бирга, Дейрзур вилоят ҳокими Муҳаммад Иброҳим ҳам якшанба куни Ройтерз агентлиги билан қилган суҳбатида шундай таъкидладики, Дейрзур шаҳри ушбу вилоятнинг маркази бўлиб, яқин келажакда Сурия армиясининг ихтиёрига бутунлай ўтади. 

Ироқ чегарасига яқин бўлган Дейрзур шаҳрининг аҳолиси 2014 йилдан буён ИШИД террорчилик гуруҳларининг қўршовида қолган бўлишса ҳам, ушбу давр мобайнида террорчиларга таслим бўлишмади.  

Ёрлиқ