Исроил қамоқхоналарида фаластинлик гўдаклар сони кун сайин ошмоқда
(last modified Sat, 23 Sep 2017 14:19:13 GMT )
сентябр 23, 2017 19:19 Asia/Tashkent
  • Исроил қамоқхоналарида фаластинлик гўдаклар сони кун сайин ошмоқда
    Исроил қамоқхоналарида фаластинлик гўдаклар сони кун сайин ошмоқда

Сўнги бир неча ойлар давомида Исроил режими томонидан Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларида айниқса ал-Халил ва Қуддус шаҳарларида фаластинлик ёш болаларни қўлга олиш ва қамоққа ташлаш ҳаракатлари янада кенгайди

Сионист ҳарбийлари томонидан Фаластинлик гўдакларни қамоққа олиш ҳаракатлари охирги ойларда шиддатли тус олди. 

Фаластинлик асирлар ишлари бўйича тадқиқот қилиш марказининг бугун шанба кунги тарқатган маълумотига кўра, сўнги бир неча ойлар давомида Исроил режими томонидан Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларида айниқса ал-Халил ва Қуддус шаҳарларида фаластинлик ёш болаларни қўлга олиш ва қамоққа ташлаш ҳаракатлари янада кенгайди.

Ушбу Фаластин муассасасининг ҳисоботига биноан, Сионист ҳарбийлари ҳар ойда ўртача 12 нафар фаластинлик ёш болаларни ҳибсга олишади. 

Шунингдек, ушбу ҳисоботда қайд этилишича, айни пайтда 300 нафар фаластинлик ёш болалар Сионистик режим қамоқхоналарида ушлаб турилибди. Сионистик режим томонидан кўрилаётган ушбу кескин чоралар халқаро қонун қоидаларга ва мезонларга умуман зиддир.

Ушбу ҳисоботга кўра, Исроил ҳарбийлари асир гўдакларни ҳар хил усулларни қўллаб уларни қийноққа солишади.   

Ёрлиқ