Фаластин халқи Қуддус Интифозасини қўллаб қувватлашмоқда
(last modified Wed, 27 Sep 2017 08:48:56 GMT )
сентябр 27, 2017 13:48 Asia/Tashkent

Фаластиннинг Исломий жиҳод ва Исломий муқовимат ( Ҳамас) ҳаракатлари чиқарган баёнотида ишғол этилган Қуддусдаги шаҳидлик амалиётни ҳимоя этишини маълум қилишди.

Фаластиннинг Исломий жиҳод ва Исломий муқовимат ( Ҳамас ) ҳаракатлари чиқарган алоҳида баёнотларида ишғол этилган Қуддус шимоли ғарбида амалга оширилган шаҳидлик амалиётни ҳимоя қилдилар.

Кеча эрта  тонгда фаластинлик ёш йигитни ишғол этилган Қуддус шимоли ғарбида амалга оширган шаҳодатталаблик амалиётида  сионистик режимнинг 3 ҳарбийси ҳалок бўлди ва бошқа бир аскари жароҳат олди. Худди фаластинлик ёш йигит ҳам сионистик режим ҳарбийларининг ўқидан шаҳид бўлди.

Ал-Олам ахборот телеканали хабарига кўра, ушбу шаҳидлик амалиёт ортидан Фаластиннинг Исломий жиҳод ҳаракати чиқарган баёнотида  бу амалиёт сионистик режим тарафдорлари ва бу режим билан ярашувга рози бўлганларга жиддий зарба бўлиб, Фаластиндаги эрксевар халқининг рамзи ҳисобланади деб эълон қилди.

Фаластиндаги акасарият гуруҳлар ва ҳаракатларни сионистик режимга қарши қандай шаклда кураш олиб бориши  хусусидаги нуқтаи назарлари фаластинликларнинг   сионистик режимга қарши муқовимат ва қарши курашни давом эттириш ҳамда бу режим билан ҳар қандай ярашувга зид эканлигидан далолат бермоқда.

Фаластинликларнинг асосий душмани бўлган сионистларга қарши кураш босқичмабосқич тарзда ошиб бормоқда ва сионистик режимнинг душманона сиёсатлари қаршисида  қатъийроқ тура олишларини яққол кўрсатмоқда.

 Фаластин халқи ва фаластинлик турли гуруҳ ва ҳаракатларни сионистлар босқинчилигига қарши курашни кучайтиришгани  Фаластинда хусусан Қуддусда бу босқинчи режимнинг барча фитналарини чипакка чиқарган.

Айтиш керакки Фаластин халқи Интифозасининг уччинчи босқичи сифатида Қуддус Интифозасини ҳам 2015 чи йилнинг октябрь ойида бошланди.

Интифозанинг ушбу босқичи  Фаластиндаги муқаддас исломий маконлари хусусан Масжидулақсога қарши сиоинстик режим ҳарбийларини ҳужуми ва бу муқаддас маконга нисбатан ҳурматсизликлари  ҳамда бу муқаддас маконни тақсимлашга қаратилган сиёсатларига қарши кураш мақсадида ташкил этилди.

Фаластин халқи бу йўлда ўз жонини ҳатто дариғ тутмаган ҳолда  сионистик режим босқинчилиги ва душманона сиёсатлари қаршисида тура олиб муқовиматни давом эттиришди. Сўнгги Интифозани бошланашидан бери  380 нафар фаластинликлар сионистик режим ҳарбийларини ҳужумлари ва ўқидан шаҳид бўлган.

Қуддус Интифозаси шундай бир ҳолда бошланиб давом этмоқдаки, Фаластин халқини қарши кураш жараёни яна бир бор ўта кам имкониятлар билан этиш тирноғигача қуролланган сионистик режим ҳужумлари ва босқинчилигига қарши кураётганлигини намойиш бермоқда.

Шу чорчубда,  этиш тирноғигача қуролланган сионистик режим армияси ва ҳимоясиз фаластинликлар шароитидаги куч -қудрат фарқини ошкор этиш учун 1987 чи йилнинг декабр ойидаги қўзғолонига " Тош Интифозаси" деб ном беришди.

 Зеро фаластинликлар  бўш қўллари билан ўта модерн ва ривожланган ҳарбий техника –тажҳизотларга эга сионистик режимга қарши курашни бошлашди.

Шубҳасиз фаластинликларнинг ушбу муҳим ва шиожатли ҳатти ҳаракатлари  оммавий афкор ва бутун жаҳон эътиборини Фаластин халқининг қай даражада мазлум бўлгани ва айни ҳолда темир  иродасига қаратди. Ушбу Интифоза шунингдек  фаластинликлар саъй ҳаракатлари билан  Фаластин орзу армонлари йўлида одим ташлаётгани ва бор куч -қудратини ишга солаётганлигини маълум қилди.Шубҳасиз  Қуддус Интифозаси  2000 чи йилдаги Ал Ақсо Интифозаси, 1987 чи йилги " Тош Интифозаси" ва фаластинликларнинг барча қарши курашининг давомидир.

 Қуддус Интифозаси номли фаластинликлар қўзғолонининг янги босқичи,  фаластинликларни сионистларга қарши кураш тарихида ўта муҳим ва нозик нуқтаси ҳисобланади.

Қуддус Интифозасининг сўнгги ойларда янада авж олгани  олдингиданда кўпроқ сионистик режимини кўп- муаммоларга дучор этиб бу режимни ўта ноқулай ва қўрқув ҳолатига тушишига сабаб  бўлган.

Фаластин халқининг қарши кураши ҳардоим  сионистик режимини Фаластин сарзаминлари  хусусан Байтулмуқаддас минтақаларини ишғол этишга қаратилган сиёсатларини олди олмоқда.

Фаластин халқи сўнгги   йиллар ичида сионистик режимга жиддий зарбалар етказилган муқовимат йўлини давом эттириши Фаластин армонларини рўёбга чиқариш ва амалга оширишга ҳаракат қилишни давом эттиради.