Ироқ Курдистонида ўтказилган референдум натижалари эълон қилинди
(last modified Thu, 28 Sep 2017 12:51:25 GMT )
сентябр 28, 2017 17:51 Asia/Tashkent
  • Ироқ Курдистони
    Ироқ Курдистони

Курдистон минтақасини Ироқдан ажратиш мақсадида ўтказилган референдумнинг олий қўмитаси Курдистондаги ушбу референдумнинг сўнги натижаларини эълон қилди.

Алолам телеканали хабарига кўра, кеча Ироқнинг Курдистон минтақасида ўтказилган референдум олий қўмитаси  Арбил шаҳрида ўтказилан матбуот конференциясида  Курдистон минтақаси референдумида қатнашган кишилар сони  тўрт ярим миллион нафарни ташкил этди. Бу рақам эса Курдистоннинг  92, 73 фойиз яшовчиларини бу минтақани Ироқдан ажратишга тарафдор бўлишганини кўрсатмоқда деб таъкидлади.

Шу ҳолда Ироқ давлатининг нотиғи Саъд Алҳадисий  "Алҳадас" телеканалига берган интервьюсида, Бағдод давлати ушбу референдум борасида Курдистон минтақаси масъуллари билан ҳеч қандай музокара ўтказмайди  деб айтди.

У шунингденк Ироқнинг Курдистон минтақаси  Ироқ давлатининг ажралмас ҳудуди ва миллий ҳокиммиятининг бир қисми ҳисобланиши ва  Бағдод давлатидан ижозат олмасдан, ҳамда конституцияга зид ушбу референдумни ўтказилганлигини қўшимча қилди.

Бағдод давлати ҳам Ироқ констиуцияси, конституцион суди ва парламент қарорлари асосида  Ироқнинг Курдистон минтақасига нисбаттан қонуний чора- тадбирлар кўриб чиқади деб аниқлик киритди.