Алҳувайжа шаҳри Ироқнинг қўшма ҳарбий кучлари қўлига ўтди
(last modified Thu, 05 Oct 2017 14:18:47 GMT )
октябр 05, 2017 19:18 Asia/Tashkent
  • Алҳувайжа шаҳри
    Алҳувайжа шаҳри

Каркук вилояти жаунби ғарбидаги Алҳувайжа шаҳрининг аксарият минтақалари Ироқ ҳарбий кучлари қўлига ўтган.

Хабарга кўра бу шаҳарнинг айрим маҳалларида ИШИД террочи гуруҳининг жуда кам аъзолари тарқоқ ҳолатда яширинган. Аммо Ироқ ҳарбий кучлари бу шаҳарнинг барча минтақаларини ИШИД террорчи гуруҳи ишғолидан озод қилишга ҳаракат қилишмоқда.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Алҳувайжа шаҳрини озод этиш амалиётда Ироқнинг қўшма ҳарбий кучлари қўмондони генерал Абдуламир Рашид Ёруллоҳ  Ироқ армияси бўлинмалари, полиция кучлари, терроризмга қарши кучлари, тезкор ҳарбий хизмати ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари яъни Ҳашадушаъбий гуруҳлари Алҳувайжа шаҳрининг марказини  террористлардан тозалашга муваффақ бўлишди деб айтди.

Алҳувайжа шаҳрини террористлардан тозалаш амалиёти жараёнида ИШИД террорчи гуруҳини бомба тайёрлайдиган марказлари ҳамда бомба ўрнатилган автомашиналари йўқ қилинган.

 

Ёрлиқ