Ироқ давлати Курдистон минтақасига янги санкцияларни жорий этди
Ироқнинг Курдистон минтақасига қарши танбеҳли чораларнинг янги лойиҳаси қабул қилинди ва ушбу чоралар ироқлик курд фуқароларига қарши қўланилмайди.
Ироқнинг марказий давлати Курдистон минтақасининг давлат конституциясини поймол этган ҳолда Ироқдан ажралиб чиқиши учун ўтказилган референдум ортидан, Бағдод Ироқнинг Курдистон минтақасига қарши янги танбеҳ бериш доирасидаги қарорни қабул қилади деб маълум қилди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий иштирок этган Ироқ вазирлари кенгашининг миллий хавфсизлик йиғилиши якунида қабул қилинган баёнотга кўра, Ироқнинг Курдистон минтақасига қарши танбеҳли чораларнинг янги лойиҳаси қабул қилинди ва ушбу чоралар ироқлик курд фуқароларига қарши қўланилмайди.
Ушбу йиғилишда қабул қилинган қарорга кўра, марказий давлатга қарашли бўлган мобил телефонлар ва ахборот коммуникация тармоқлари Бағдодга тақдим этилиши керак. Ушбу кенгаш Эрон ва Туркиядан ҳам Ироқ билан чегарадаги назорат ўтказиш пунктлари бўйича алоқаларни фақат Ироқ марказий давлати билан йўлга қўйишларини ҳамда Ироқ марказий давлати Курдистон минтақасидаги чегараларни бутунлай ўз назоратига олгунга қадар, ўзларининг барча чегараларидаги назорат ўтказиш постларини ёпиб қўйишларини сўраган эди.
Шунингдек, ушбу йиғилишда Эрон ва Туркиядан Ироқ Курдистон минтақаси билан тижорат соҳасидаги ҳамкорликларини жумладан нефт олди бердиларини тўхтатишлари ҳамда ушбу йўналишда фақат Ироқ марказий давлати билан келишилган ҳолда иш юритишлари сўралган.