Суриянинг Раққа шаҳри ҳам ИШИД террористари ишғолидан озод этилди
-
Суриянинг Раққа шаҳри
Лондонда қароргоҳи жойлашган Сурия мухолифат гуруҳига қарашли бу мамлакат инсон ҳуқуқлари маркази номли гуруҳ Суриядаги ИШИД террорчи гуруҳининг асосий маркази бўлган Раққа вилояти маркази -Раққа шаҳри террористлар ишғолидан буткул озод қилинганлигини тасдиқлади.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, ўз таъбири билан Суриядаги инсон ҳуқуқлари маркази номли гуруҳ бугун Раққа шаҳри буткул ИШИД ишғолидан озод қилинди деб эълон қилди.
Кеча ҳам Раққа шаҳрининг 90 фойиз ҳудудлари ИШИД террористларидан тозаланганди ва бу шаҳрда 300 нафарга яқин террористлар қолгани ва аксарияти ҳам бу шаҳар стадиони ва ё касалхонасида яширингани эълон этилганди.
Бугун эрта тонгда Раққа шаҳрининг стадиони ва касалхонаси ҳам террористлардан озод этилди.
ИШИД террорчи гуруҳининг хилофат маркази номи билан машҳур бўлган бу шаҳр ИШИД такфирий- террорчи гуруҳи ишғолидан озод қилинди.