Ироқ шимолида бомба қурилмаси портлаши ортидан 5 киши ҳаётдан кўз юмди
(last modified Mon, 15 Aug 2016 13:34:27 GMT )
август 15, 2016 18:34 Asia/Tashkent
  • Ироқ шимолида бомба қурилмаси портлаши ортидан 5 киши ҳаётдан кўз юмди

Ироқ шимолида бомба қурилмаси портлаши ортидан 25 киши ҳаётдан кўз юмди ва жароҳат олди

Ироқ шимолида бомба қурилмаси портлаши ортидан 25 киши ҳаётдан кўз юмди ва жароҳат олди. Ливаннинг ал-Уҳд ахборот сайтининг душанба кунги хабарига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳи назоратида бўлган минтақалардан Каркук вилоятига қочиб ўтган ироқлик қочқинлар йўлида бомба портлаши оқибатида 5 нафар инсон ўлди ва яна 20 киши оғир тан жароҳати олди. Ироқ кучлари Каркук вилоятининг шаҳарларини ИШИД террорчиларидан озод қилгандан кейин, ИШИД террорчилари қочаётган пайтларида Каркук вилоятининг айрим қишлоқ ва шаҳар аҳолисини гаровга олишди ҳамда уларга қарши ўзларининг жиноятларини содир этишди. ИШИД террорчилик гуруҳи 2014 йилнинг июн ойида Каркук вилоятининг бази бир шаҳарларини ишғол этган эди. Бошқа томондан эса, Ироқ халқ кучлари Салоҳиддин вилоятининг маркази бўлмиш Текрит шаҳрининг айрим ҳудудларини эгаллаб олишга ҳаракат қилган ИШИД террорчиларининг ҳужумларига қақшатқич зарба беришди.