Яман ҳаво мудофааси Саудия режимининг Тайфун номли қирувчи самолётини уриб туширди
октябр 28, 2017 17:45 Asia/Tashkent
Ушбу қирувчи самолётнинг туридан Саудия режимида 72 та мавжуд
Яман ҳаво мудофаа бўлинмаси жума куни кечқурун Саудия режимининг Тайфун номли қирувчи самолётини Санъо шарқидаги Неҳм шаҳрининг осмонида уриб туширгани ҳақида хабар берди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман ҳаво мудофаа бўлинмасининг маълум қилишича, Саудия арабистонининг ушбу қирувчи самолёти ер ҳаво ракетаси билан уриб туширилган. Ушбу қирувчи самолётнинг туридан Саудия режимида 72 та мавжуд.
Яман ҳаво кучлари қўмондони генерал Иброҳийм Шомийнинг айтишича, Яман осмонидаги қудрат мувозанати айни пайтда ўзгарган ва Ямандан огоҳ бўлиш учун душман жиддий қараши керак.