Ансоруллоҳ ҳаракати БАА пойтахтини нишонга олишни мақсад қилган
Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати яманлик кучлар баллистик раккеталари билан БАА пойтахи Абудаби марказини нишонга олишни мақсад қилганлар деб айтди.
Ал-Олам телеканали хабарига кўра, Ансоруллоҳ ҳаракати нотиғи Муҳаммад Абдуссалом телевиденияга берган интервьюсида ушбу хабарни эълон қилиши билан Яман ҳарбий кучлари чегаралардаги амалиётларини кучайтиришади ва Арабистон марказларини нишонга олади деб қўшимча қилди.
Ансоруллоҳ ҳаракати нотиғи шунингдек Яман ишларидаги БМТ намояндаси Исмоил Валад Ашшайх Аҳмад ҳам Ямандаги муаммоларни ҳал этиш учун ҳеч қандай сиёсий йўлни таклиф қилгани йўқ, ваҳолангки Яман кучлари музокара ўтказишга тайёр эканлиги ва мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги барча томонларни музокарага даъват этишини маълум қилган деб қўшимча қилди.
2015 чи йилнинг март ойидан бошлаб Саудия Арабистони режими АҚШ, БАА ва бошқа бир нечта мамлакатлар ёрдами ва ҳимояти билан Яманга қарата ҳужумларини бошлаб бу мамлакатни ер ҳаво ва денгиздан муҳосарага олган.