Яман ракеталари Ар-Риёддаги Малик Холид аэропортини нишонга олиш қудратига эгадир
Кеча Яман давлат армияси ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучларининг ракета бўлинмалари билан Арабистон пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги "Малик Холид" аэропрорти томон "Буркон Н2" русумли баллистик ракетасини отганлигини маълум қилишди.
ИРНА тарқатган хабаригка кўра, Яманнинг ракета бўлинмалари шунингдек ушбу баллистик ракетани Арабистон пойтахти аэропортига тушганини эълон этдилар.
Арабистоннинг ҳаво йўллари давлат ташкилоти ҳам Яман армиясини "Буркон Н2" русумли баллистик ракетаси билан Ар-Риёд шаҳридаги " Малик Холид" аэропортини нишонга олганини тасдиқлаган.
Яманниг Ансоруллоҳ халқ ҳаракати нотиғи Муҳаммад Абдуссалом кеча сўзлаган нутқида истаган пайтимизда тажовузкор Саудия Арабистон пойтахтини нишонга олишимиз мумкин деб эълон қилди.
Олдинроқ Яманнинг ҳаво кучлари қўмондони генерал Иброҳим Аш-Шомий бу мамлакат осмонида қудрат мувозанатини ўзгараётгани ҳамда душман ҳам Яманнинг бу борадаги огоҳлантиришларини жиддий қабул қилиши кераклигини айтганди.
Ол Сауд режими 2015 чи йилнинг март ойидан бери АҚШ ҳимоятлари ҳамда БМТнинг сукут сақлашидан суистеъмол қилиб, Яманга қарши ер , ҳаво ва денгиздан ваҳшиёна ҳужумларини бошлаган.