Яман армияси Ол Сауд режимининг жиноятларига қатъий жавоб қайтарди
(last modified Mon, 06 Nov 2017 07:49:04 GMT )
ноябр 06, 2017 12:49 Asia/Tashkent

Яман армияси ва халқ кўнгилли кучлари нотиғи генерал Азиз Рашид яманликларга қарши Ол Сауд режимининг жиноятларига жавобан Яман ҳарбий кучларини Арабистон пойтахти Ар- Риёд шаҳридаги "Малик Холид" номидаги аэропорт томон баллистик ракета отганини таъкидлади.

Ар-Риёд шаҳрининг "Малик Холид" номидаги халқаро аэропорти томон Яманнинг баллистик ракетасини отилгани  турли фронтларда Ол Сауд ёлланмалари позицияларига қарши Яманнинг Ансорулоҳ ҳаракати ва  қуролли кучларининг амалиётлари билан бир вақтга тўғри келди.

Хабарларга кўра, Арабистон режимининг ҳаво йўллари ташкилоти ҳам  Ямандан отилган ушбу баллистик ракетани " Малик Холид" аэропгортига тушганлигини эътироф этди.

Яман давлат армияси ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучларининг ракета бўлинмалари ҳам  Арабистон пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги "Малик Холид" аэропорти томон "Буркон Н2" русумли баллистик ракетасини отганлигини маълум қилишди.

ИРНА тарқатган хабаригка кўра, Яманнинг ракета бўлинмалари шунингдек ушбу баллистик ракетани Арабистон пойтахти аэропортига тушганини эълон этдилар.

Арабистоннинг  ҳаво йўллари давлат ташкилоти ҳам Яман армиясини "Буркон Н2" русумли баллистик ракетаси билан  Ар-Риёд шаҳридаги " Малик Холид" аэропортини нишонга олганини тасдиқлаган.

Яманнинг Ансоруллоҳ халқ ҳаракати нотиғи Муҳаммад Абдуссалом  кеча сўзлаган нутқида   истаган пайтимизда тажовузкор Саудия Арабистон пойтахтини нишонга олишимиз мумкин деб эълон қилди.

Олдинроқ Яманнинг ҳаво кучлари қўмондони генерал Иброҳим Аш-Шомий  бу мамлакат осмонида қудрат мувозанатини ўзгараётгани  ҳамда душман ҳам Яманнинг бу борадаги огоҳлантиришларини жиддий қабул қилиши кераклигини айтганди.

Яманнинг баллистик ракетасини Арабистон маркази Ар-Риёд шаҳри томон отилгани ва уни бу шаҳарнинг аэропортига тушгани Яман армияси ва Ансоруллоҳ ҳаракатининг ракета ишлаб чиқаришдаги юқори даражадаги қудрати, ҳарбий потенсиали ва ҳарбий саноат соҳасидаги ривожланишининг далилидир.

Арабистон режимини Яманга қарата тажовузлари в ваҳшиёна ҳужумлари шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаки,  Яман муқовимат кучларини Арабистон жиноятларига бераётган қатъий жавоблари ва зарбалари Ол Сауд режимини ҳайрат ва шокка тушишига сабаб бўлмоқда.

Ол Сауд режими 2015 чи йилнинг март ойидан бери АҚШ ҳимоятлари ҳамда БМТнинг сукут сақлашидан суиистеъмол қилиб, Яманга қарши ер , ҳаво ва денгиздан ваҳшиёна ҳужумларини бошлаган.

Ол Сауд режими Яманга қарата ҳужумларини бошлаган пайтида, АҚШ ва бошқа иттифоқчилари ёрдамида Яманни қисқа муддат ичида ишғол этиш ва бу мамлактдаги Ансоруллоҳ ҳаракати ва давлатини ағдаришни мақсад қилганди.

Аммо Яманда юз бераётган ўзгаришлар уруш майдонларида куч- қудрат мувозанатини ўзгаргани ҳамда урушни Яман халқи ва армияси ва Ансоруллоҳ гуруҳи фойдасига ҳал бўлаётганлигидан далолат бермоқда.

Ол Сауд режими тасаввурининг аксича бу уруш йиллардан бери давом этмоқда.

Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати Арабистон режимининг жиноятлари ва ваҳшиёна ҳужумлари қаршисида тура олиб бу режимга жиддий зарбалар етказишга муваффақ бўлмоқда.

Ямандаги вазият эса Ол Сауд режими мувозанатини барҳам топганини кўрсатмоқда. Бу урушда нафақат Ол Сауд режими жиддий зарар кўрган, балки уни ҳомийларининг барча мақсадлари ва ҳатти-ҳаракатлари ҳам чипакка чиқарилмоқда.

Аммо Арабистон режими ва унинг иттифоқичлари ўз мағлубиятини хаспўшлаш мақсадида Яманга қарата ер ҳаво ва денгиздан ҳужумларини янада кучайтиришган.

Бу ҳужумларда асосан бегуноҳ яманликлар улар жумласидан айёллар, болалар ва қарилар қурбон бўлмоқда.

Аммо Яман халқининг Ол Сауд режимининг жиноятларига қатъий жавоб қайтараётгани Ол Сауд режимини ноумид бўлиши ва кетмакет мағлубиятга дучор бўлишига замин яратмоқда.

Яман армияси ва кўнгилли кучларининг янги- янги ракеталари ва Ол Сауд режими марказларини нишонга олиши Ол Сауд режимининг жиддий хавотирланиши ва ёмон тушига айланган.

Яман армиясининг ракета бўлинмалари бир неча маротаба,  Яманнинг мудофаа қилиш ва ҳимоялашни ўз  қонуний ҳаққи эканлигини таъкидлаганлар.

Ушбу қонуний ҳуқуқ эса БМТ уставининг 51 моддасида келтирилган.

 

Ёрлиқ