ноябр 09, 2017 18:14 Asia/Tashkent
  • Карбало
    Карбало

Ҳусейний Арбаъийн маросими остонасида Ироқнинг Карбало шаҳрига кирувчи барча йўллар Аҳл Байт издошлари ва пайравлари оломонига шоҳид бўлмоқда.

ИРНА тарқатган кечанги хабарига кўра,  Карбалои муалло ва Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри ўртасидаги 110 километрлик магистрал ўтган икки кун ичида  Карбало томон йўл олган Ҳазрат Имом Ҳусейн (а) пайравларидан тўлган.

Мазкур хабарга биноан,  Бағдод шаҳрининг чиқиш йўллари сешанба куни бутунлай ёпилганди ва  бу шаҳардан автомашина билан чиқишнинг  имкони йўқ эди.

 Нажаф шаҳридан Карбалога бўлган йўлда зиёратчилар оломони ҳаракат қилмоқда. Айрим хабарларга кўра,  зиёратчиларни ҳаддан зиёд бўлгани туфайли Карбалога бориш жуда аста секинлик билан давом этмоқда.

Шу йилги Ҳусейний Арбаъийн маросимларида олдинги йиллар дек  минглаб хорижий зиёратчилар қатнашдилар.

Ушбу буюк аза мароимларида қатнашиш учун дунёнинг 91 мамлакатидан зиёратчилар ва азадорлар келишган.

Ироқ хавфсизлик ташкилоти эса  бу мамлакат хавафсизлик ва ҳрбий кучларини , Карбало, Бағдод ва бошқа минтақаларда шай ҳолатга келтирилганлигини хабар қилди.

Ироқ давлати манбаларининг хабар қишишича, чоршанбе кунига қадар 10 миллиондан ортиқ зиёратичлар Карбалога келишганди.

Айрим хабарларга кўра зиёратчилар сони 20 миллиондан ошиши ҳам мумкин.

Эртага  Ироқнинг Карбало шаҳрида ҳар йилги дек Ҳусейний Арбаъийн аза маросимлари ўтказилади. Бугун эса Эронда ушбу қайғули ва буюк сана кенг- қамрволи азадорлик маросимлари билан ўтказилди.

 

Ёрлиқ