Насруллоҳ: Ливан бош вазирининг истеъфоси саудияликларнинг мажбурлаши ортидан келиб чиққан
(last modified Sat, 11 Nov 2017 12:55:40 GMT )
ноябр 11, 2017 17:55 Asia/Tashkent
  • Насруллоҳ: Ливан бош вазирининг истеъфоси саудияликларнинг мажбурлаши ортидан келиб чиққан
    Насруллоҳ: Ливан бош вазирининг истеъфоси саудияликларнинг мажбурлаши ортидан келиб чиққан

Бугун ҳамма ливанликлар ва дунё аҳли Саудия арабистони Ливан бош вазири Саъд ал-Ҳарийрини истеъфога чиқишига мажбур қилганини ва уни мажбурий ушлаб турганини билишади

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ Ливан бош вазири Саъд ал-Ҳаририйнинг истеъфосини Саудияликларнинг мажбурлашидан келиб чиққан деб атади ҳамда шундай таъкидладики, саудияликларнинг Ливан бош вазирини ҳақорат қилишлари барча ливанликларни ҳақорат қилишдек бўлади. 

Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби жума куни Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимига бағишлаб ва  Бейрутнинг жанубий ҳудудларидаги Ҳизбуллоҳнинг шаҳид куни муносабати билан қилган чиқишида шундай айтдики, бугун ҳамма ливанликлар ва дунё аҳли Саудия арабистони Ливан бош вазири Саъд ал-Ҳарийрини истеъфога чиқишига мажбур қилганини ва уни мажбурий ушлаб турганини билишади.

Ал-Ҳаририйри Саудия арабистонида қамоққа олинди ва Ливанга қайтиши тақиқлаб қўйилди. Айни пайтда, Саудия режими Ливан бош вазири лавозимига янги шахсни тақдим этиш учун уринмоқда. 

Саййид Ҳасан Насруллоҳнинг таъкидлашича, Саъд ал-Ҳаририйнинг истеъфо бериши ноқонуний ҳисобланади ва ўзи истамаган ҳолда амалга ошган. Ливан давлати ҳанузгача қонуний ҳисобланади. 

Ливан ҳизбуллоҳ бош котиби Ҳизбуллоҳ ва Саудия арабистони ўртасидаги ихтилоф ва муаммоларга ишора қилиб шундай айтдики, ушбу келишмовчиликлардан ташқари бугунги кунда Саудия арабистони Ливан билан жанг қилиш учун тегишли чора-тадбирларни кўрмоқда ва таҳдид қилмоқда. Арабистон сионистик режимни Ливанга қарата ҳужум қилиш учун провакация қилияпти.