БМТ Яманда инсоний фожеа юз бериши тўғрисида огоҳлантирди
ноябр 14, 2017 19:07 Asia/Tashkent
БМТ Ямандаги асосий портларни ёпилишининг ёмон оқибатлари ҳамда бу мамлакатда инсоний фожеа юз бериши тўғрисида огоҳлантирди.
Алолам телеканалининг бугунги хабарига кўра, Ямандаги инсонпарварлик ишларидаги БМТнинг вакили Жими Мак Колдрик Яманнинг асосий портларини муҳосарага олингани ортидан бу мамлакатни очарчилик ва қаҳатчилик таҳдид қилмоқда деб айтди.
Мак Колдрик шунингдек Арабистонни тезлик билан Яманнинг асосий портларини қўршовга олишни тўхтатишга чақирди. Унга кўра Яманнинг асосий портлари ва чегараларини муҳосарада қолиши бу мамлакатда очлик ва қаҳатчиликни олдини олиш жараёнига халал етказади. Ҳозирда 7 миллион яманлик қаҳатчиликка дучор бўлган.
Ёрлиқ