Фаластин расмийлари АҚШ расмийлари билан музокара ўтказилишини бекор қилишди
(last modified Sat, 09 Dec 2017 12:51:40 GMT )
декабр 09, 2017 17:51 Asia/Tashkent
  • Фаластин расмийлари АҚШ расмийлари билан музокара ўтказилишини бекор қилишди
    Фаластин расмийлари АҚШ расмийлари билан музокара ўтказилишини бекор қилишди

Америка давлати Қудс юзасидан қабул қилган қарорини бекор қилмагунга қадар АҚШ расмийлари билан ҳеч қандай учрашувлар ва музокаралар ўтказилмайди

Фаластин озодлик ташкилотининг ижроия комитети котибига кўра, Америка давлати Қудс юзасидан қабул қилган қарорини бекор қилмагунга қадар АҚШ расмийлари билан ҳеч қандай учрашувлар ва музокаралар ўтказилмайди. 

Фаластин оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, Фаластин озодлик ташкилотининг ижроия комитети котиби Соиб Ариқот жума кунги чиқишида  фаластинликларнинг америкаликлар билан учрашиб музокара ўтказиши Доналд Трампнинг Қудс мавзуси бўйича қабул қилган қарорини расмий тарзда эътироф этиш ҳисобланади деб айтди. 

Ариқотнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг қарорига жавоб бериш учун барча вариантлар Фаластин раҳбарлари томонидан кўриб чиқилган. 

Шунингдек, Фаластин раҳбарияти Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олиниши ва АҚШнинг Исроилдаги элчихонасининг у ерга кўчирилиши қарорига нисбатан норозилик сифатида АҚШ вице-президенти Майкл Пенс билан учрашишдан бош тортди. Бу ҳақда Фаластиннинг ФАТҲ ҳаракати марказий комитети котиби Жаброил Ражубга хабар берди. 

“Биз босиб олинган Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олинишига жавобан АҚШ вице-президентини Фаластин ҳудудида қабул қилмаймиз”, деб айтган Ражуб.