Миср ва Марокко халқлари Байтул Мақдисни ҳимоя қилиб норозилик намойишлари ўтказишди
Марокко юртининг турли шаҳар ва туманларида шу жумладан мамлакат пойтахти Работ шаҳрининг аҳолиси якшанба куни Фаластинни ҳимоя қилиб Америкага қарши кенг кўламли кўча намойишларини ўтказишди
Марокко ва Миср малакатларининг халқлари Байтул Мақдисни ҳимоя қилиб Американинг фитнали ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари ўтказишди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Марокко юртининг турли шаҳар ва туманларида шу жумладан мамлакат пойтахти Работ шаҳрининг аҳолиси якшанба куни Фаластинни ҳимоя қилиб Америкага қарши кенг кўламли кўча намойишларини ўтказишди ва Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг Қудсни Сионистик режимнинг пойтахти сифатида расмий эътироф этилишига қаратилган қарорини кескин қоралашди.
Ушбу намойишларда иштирок этувчилар Фаластин байроғини ўзлари билан кўтариб олишди ва Қудс Фаластиннинг пойтахти, Қудс ҳамиша Фаластиннинг пойтахти бўлади, Фаластин тинчлик-омонликдир, Сионистик режим билан алоқаларни оддийлаштириш хиёнат ҳисобланади, халқ Фаластиннинг озод бўлишини талаб қилади деган шиорларни баралла айтишди.
Шунингдек, Миср вакиллари ҳам якшанба куни мамлакат пойтахти Қоҳирада норозилик намойиши ўтказиб Америкага ўлим деган шиорларни айтиб Қудсни ва Фаластин халқини ҳимоя қилишларини эълон қилишди.