АҚШ ёрдами билан Ол Сауд режими Яман халқини оммавий қирғин этмоқда
(last modified Sat, 30 Dec 2017 08:51:07 GMT )
декабр 30, 2017 13:51 Asia/Tashkent

Ямандаги БМТнинг инсонпарварлик ишлари бўйича мувофиқлаштириш масъули Саудия Арабистони коалицияси томонидан бегуноҳ яманликларни оммавий қирғин этилишини кескин танқид қилди.

Ямандаги БМТнинг инсонпарварлик ишларининг мувофиқлаштириш масъули  Жими Макколдрик  чиқарган баёнотида, ўтган 10 кун ичида  Ол Сауд  режими коалициясининг ҳужумлари оқибатида  бу мамлакатнинг  бир гуруҳ тинч аҳолиси ва бегуноҳ фуқаролари ҳалок бўлганини эълон қилди.

Ол Сауд режими АҚШнинг яшил чироғи билан 2015 чи йилнинг март ойидан бери Яманга қарата ер, денигз ва ҳаво ҳужумларини бошлаб, бу мамлакатни ер, денгиз ва ҳаводан қўршовга олди.

 Ол Сауд режими  АҚШ раҳбарлигидаги халқаро фитначилар ёрдамига таяниб, ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг сукут сақлаётганидан фойдаланиб,  Яман ҳудудларида жиноят содир этишни давом эттирмоқда.

Бу чорчубда Ол Сауд режими масалалари  Ямандаги ваҳшиёна жиноятларидан оммавий афкорни алдаш ва чалғитиш мақсадида  Арабистон фақат Яманнинг ҳарбий марказлари ва бўлинмаларни нишонга олмоқда деб иддао қилишмоқда.

Бу эса шу ҳолдадирки, Яман ҳудудларида Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари содир этган ва этаётган барча жинояларни исботлайдиган аниқ факт ва далил мавжуд. Бу масала  ҳам сўнгги кунлар ичида Ол Сауд режими бошчилигидаги коалиция томонидан яманликларни оммавий қирғин этилишии кўпайганилиги тўғрисидаги ҳисоботида намоёндир.

Яманда Ол Сауд режимининг ваҳшиёна ҳужумларини тобора ортиб бораётгани билан бир пайтда  бу жиноятлар ОАВда  етарли даражада ёртилмаётир.

Ломонд нашрияси мухбири Жан Филип Рами бу борада қуйидагича фикр билдиради:  Яман мамлакати халқаро ҳамжаият хавотирланишларининг номаълум бир нуқтасига айлгнан.

Умуман олганда Яман ташқи кўринишда Халқаро миқёсида кенг ташвишланишларни келтириб чиқармоқда,  аммо жуда ҳам хавотирланарли бўлган масала бу мамлакатга мухбирлар ва халқаро ОАВ вакиллларини киришларини қийин бўлгани, аниғроғи киришлари учун яратилган мавжуд монеалар ҳисобланади.

Ҳаққатан ҳам айрим томонлар  ОАВ намояндарини бу мамлакатга киришларига монелик қилишмоқда. зеро улар бу мамлакатда давом этаёган жиноятларининг тафсилотларини маълум бўлиши ва ошкор этилишидан хавфсирашмоқда.

 Яманнинг ҳукуматдан четлаштирилган президенти Абрабаҳ Мансурни қайта ҳукуматга устига келтиришга уринаётган Ол Сауд режими томонидан ташкил этилган коалиция  Яман мамлакатнинг турли минтақалари ва тинч аҳоли яшайдиган жойларини бомбардимон этмоқда.

Аммо ҳозиргача бу амалиётларнинг натижаси фақат тинч аҳолини қурбон бўлиши бўлгану холос.

Арабистоннинг бундай можаро излаши ва урушқоқлиги  нафақат Яманда нотинчликларни ва хаосни келтириб чиқарган, балки  Ол Сауд режимини  минтақада тинчлик ва осойишталикни барҳам беришга уринаётганлигидан далолат беради.

Арабистон  минтақада урушни келтириб чиқариб Яманга қарата ҳужумларини ошириши билан  минтақада кескинликларни ошиб боришига замин яратмоқда.

 Мисол учун  Яман урушининг энг муҳим оқибатлари сифатида  Арабистон режимини  минтақада бирлашув жараёнида муваффақ бўлмагани,  минтақада террорчи гуруҳларни кўпайиши,  Ол Сауд режими ичкарисидаги бўҳрон ва муаммоларга ишора қилиш мумкин.

 Шу ҳолда  Форс Кўрфази кенгашига аъзо мамлакатлар орасида ҳам Арабистон етакчилигини йўқотган ва  минтақа ва халқаро миқёсида ҳам Арабистон мавқеи -престижи ва рейтинги пасайб кетган.

 Яман бўҳронига ечим топиш учун илгари сурилаётган таклифларга нисбатан Ол Сауд  режимининг эътиборсизлиги,  урушни давом этишига сабаб бўлмоқда.

 Арабистоннинг ички бўҳрони ҳамда Яманнинг келгуси истиқболларига эътибор бериб,  Ол Сауд  режимини ушбу бўҳрондан чиқиш учун бошқа чораси қолмагани ва кундан -кунга  ботқоқга чўкиб кетаётганини кўрсатмоқда.

 Арабистон Яман урушида боши берк кучага кириб қолган, чунки  Арабистон режими ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида   зўравон қудратлардан  турли қурол -яроқ ва ҳарбий тажҳизотларни сотиб олаётгани йўқ, балки ушбу қурол- яроқлар билан Яман, Сурия ва Ироқ ва бошқа мамлакатларида нотинчликларни яратиб бу ҳудудларини уруш майдонига айлантиришни истайди. 

Бундан ташқари Арабистон режими минтақада  АҚШ манфаатларини ҳимоя қилмоқда. бу масала эса Аарбистон режимини АҚШ қурол-яроқи ва ҳимояти билан ушбу жиноятларни содир этаётганидан далолат беради. 

 

Ёрлиқ