Ол Сауд режими авиазарбаларида Яманнинг 20 нафар тинч аҳолиси қурбон бўлди
(last modified Fri, 19 Aug 2016 14:35:41 GMT )
август 19, 2016 19:35 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими қирувчи самолётлари
    Ол Сауд режими қирувчи самолётлари

Ол Сауд режими қирувчи самолётларини Яманнинг турли минтақаларига қарши ҳужумларида 20 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Алолам телеканали хабарига кўра, бугун ҳам Ол Сауд режими қирувчи самолётлари  Яман шимолидаги Ажжувф вилоятининг бозорларидан бирини бомбардимон этдилар. Бу ҳужум натижасида  14 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлиб, 20 нафари жароҳатландилар. Арабистон ҳарбий учоқлари шунингдек бугун пешиндан кейин  Яман пойтахти Санъо шаҳрининг шимолида жойлашган Арҳам минтақасини бомбардимон этдилар ва бу ҳужумда ҳам  4 нафар қурбон бўлиб бошқа бир нечта тинч аҳоли жароҳат олишди. Шу ҳолда  Яман шимоли ғарбидаги Саъда вилоятининг Боқем туманида ҳаракат ҳолида бўлган автомашинани Ол Сауд режими ҳарбий учоқлари томонидан нишонга олинганида икки киши ҳалок бўлди. Ол Сауд тажовузкор режимининг қирувчи учқичлари бугун Яманнинг Таъиз, Ҳажжа, ва Алҳадида вилоятларини бомбардимон этдилар.