Арабистоннинг Яманга қарата ҳужумлари двом этияпти
(last modified Sat, 20 Aug 2016 12:48:10 GMT )
август 20, 2016 17:48 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг Яманга қарата ҳужумлари двом этияпти

Саудия арабистони ҳарбий кучлари томонидан Яманнинг жанубига қарата уюштирган ҳужумида бир қанча тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистони ҳарбий кучлари ва унинг ёлламанлари томонидан Яманнинг жанубига қарата уюштирган ҳужумида бир қанча тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва тан жароҳати олди. Ал-Миёдин ахборот тармоғи тарқатган хабарга кўра, Арабистон кучларининг Арабистон жанубидаги Жайзон чегара минтақасидаги Тивол шаҳарчасига қарата ҳужумида беш нафар киши оғир тан жароҳат олди. Бошқа томондан эса, Саудия арабистонининг бомбардимончи самолётлари Яман пойтахти Санъода миллионлаб одамларнинг кўча намойишлари ўтказилаётган бир пайтда, ушбу шаҳарнинг Наҳдийн минтақасини бир неча маротаба бомбардимон қилди. Санъода ўтказилаётган кўча намойишларида иштирок этувчилар, дунёнинг барча халқларидан Яман халқининг иродасини ва озодлигини ҳамда унинг истиқлолини ҳурмат қилишлари учун халқаро ҳамжамиятга босим ўтказишларини сўрашди. Намойишчиларнинг ушбу қарорида қайд этилишича, Яман халқини талаби ҳақиқий қонунчилик бўлиб, ушбу мамлакат фуқароларини ҳаво ҳужумлари ва қўршовга олиш билан йўқ қилишни кўзлаётганларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши таъкидланган.