Ол Сауд режими ҳужумларида 5 минг нафар яманлик болалар қурбон бўлган
БМТнинг Ўрта Шарқ ва Африка шимолидаги болалар жамғармаси -ЮНИСЕФ раиси биринчи қурбонлари болалардан иборат бўлган Яман уруши жараёнида ҳозиргача 5 минг нафар яманлик болалар ҳалок бўлган деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Иордания пойтахти Амон шаҳридаги ЮНИСЕФнинг минтақавий офисида сўзлаган Герт Капелора кунида 130 нафар яманлик болалар уруш оқибатида келиб чиққан очарчилик ҳамда турли касалликлар натижасида вафот этаётганини маълум қилди.
"Болаларни нажоти" ташкилоти ҳам яқинда тарқатган ҳисоботида Яман мамлакатини қўршовга олиниши бу мамлакатдаги болаларни қурбон бўлишини ортиб боришига сабаб бўлмоқда деб таъкидлади.
БМТ ҳам 20 миллион ямналиклар улар жумласидан 11 миллион яманлик болаларни тез ёрдамга мўҳтож эканлиги ва бу мамлакатдаги инсоний фожиа ва бўҳронларни дунёнинг энг оғир ва фожиали бўҳрон деб эълон қилди.
Озиқ овқат ташкилоти, ЮНИСЕФ ва Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг муштарак дастуридаги баёноти асосида бугунги кунда 150 минг яманлик болалалар озиқ- овқат камчилиги ва етишмаслигидан ранж чекиб ҳалок бўлишларининг имкони ҳам бор.
Арадбистон режими эса АҚШ, Англия, сионистик режими ҳимояти билан 2015 чи йилдан бери Яман халқига қарши ваҳшиёна ҳужумларини давом эттириб келмоқда.