Эрдўған: АҚШ террорчи гуруҳларни ҳимоя қилишни тўхтатиши керак
(last modified Thu, 25 Jan 2018 12:49:46 GMT )
Январ 25, 2018 17:49 Asia/Tashkent
  • Эрдўған
    Эрдўған

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатида унга хитобан Вашингтон давлати террорчи гуруҳларни ҳимоя қилишни тўхтатиб, уларга қурол- яроқ еткказиб беришдан воз кечиши керак деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Туркия президентлик идораси томонидан тарқатилган баёнотга асосан,  томонлар телефон орқали суҳбатда Сурияга тегишли масалалар хусусан Туркия армиясининг Сурия шимолидаги Африн минтақасида ўтказаётган "Зайтун новдаси" номли ҳарбий амалиётлари юзасидан фикр алмашишган.

 Эрдўған телефон орқали суҳбатда  Туркия давлатини Суриянинг Африн минтақасини террорчи гуруҳлардан тозалаш орқали ўз миллий хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилганини таъкидлади.

 Туркия президенти шунингдек,  тероризмга қарши кураш чорчубасида АҚШ давлатини  Суриядаги халқ демократик иттифоқи партияси ва Суриянинг халқ мудофаа бўлинмалари террорчи гуруҳларни қарол- яроқ билан таъминлашдан воз кечиши зарурлигини қўшимч қилди.

 У АҚШлик касбдоши билан телефон орқали суҳатида,  Африн минтақкасидаги Туркия ҳарбий амалиётларини халқаро қонунлар ҳамда  БМТ  уставининг 51 моддаси асосида ўтказилаётган қонуний ҳаққи эканлигини эълон қилди.