Афринда юзлаб жангари йўқ қилинган
Туркия армияси штаби Сурия шимолидаги террорчи гуруҳ аъзоларидан 343 нафарини йўқ қилинганини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Туркия армияси штаби чиқарган баёнотида кеча Туркия армиясини Сурия шимолидаги Африн минтақасига берган авиазарбалари билан ҳалок бўлган террорчи гуруҳ аъзолари сонини 343 нафарга етганини эълон қилди.
Шу ҳолда кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия жанубидаги Ҳатой вилоятидаги "Зайтун новдаси" ҳарбий амалиёти қўмондонлигига борганида Африн шаҳридаги Сурия курдлари позицияларига қарши амалиётлар жараёни билан яқиндан танишди.
Туркия армияси Африндаги курд жангариларига қарши "Зайтун новдаси" амалиётларини 20 январда бошлаганди.