Ол Сауд режими Яманда жиноятлар содир этишни давом эттирмоқда
(last modified Sun, 21 Aug 2016 14:16:35 GMT )
август 21, 2016 19:16 Asia/Tashkent
  • Яман масъуллари
    Яман масъуллари

Ол Сауд режимининг қирувчи учоқлари содир этган янги жиноятларида Санъодаги яманлик куча намойишчиларни нишонга олдилар.

Яманнинг расмий ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун ҳам Саудий Арабистон ҳарбий самолётлари янги жиноятларида  бу мамлакат пойтахти Санъо шаҳрининг Ассабеъийн майдонида сиёсий олий кенгашни ташкил этилишини қўллаб қувватлаб кучаларга чиққан яманликларга ҳужум уюштирдилар. Бу ҳужум натижасида  3 нафар яманлик шаҳид бўлиб, бошқа бир гуруҳи жароҳатландилар.

Кеча ҳам Ол Сауд режими қирувчи самолётлари  Санъо шаҳрида куча намойиш ўтказаётган яманликларни нишонга олишганди.

Яман масъуллари ва халқи Ол Сауд режимининг ушбу ҳужумларини уруш жинояти деб баҳоладилар.