АҚШнинг учувчисиз самолётларининг Яманга ҳужумлари давом этмоқда
июл 17, 2016 17:54 Asia/Tashkent
АҚШнинг учувчисиз самолёти Яман жанубини бомбардимон қилди.
Франс Пресс ахборот агентлигининг хабарига кўра, шанба куни АҚШ учувчисиз самолётининг Яман жанубидаги Шабва вилоятига ҳужумида ҳарбий бўлмаган 3 киши ўлдирилди.
Мазкур хабарга кўра, ҳарбий бўлмаган автомобил Шабва вилоятидаги йўллардан бирида ҳаракатланиш чоғи АҚШ учувчисиз самолётининг ҳужумига учради ва йўқ қилинди.
Хабарда айтилишича, АҚШ Яманда аниқлаш амалиётлари ва ҳаво ҳужумлари ўтказиш учун учувчисиз самолётлардан фойдаланувчи ягона мамлакатдир.
Бундан олдин Арабистоннинг Яман пойтахи Санъо вилоятининг Наҳм шаҳрига ҳаво ҳужумларида ҳам тинч аҳоли вакилларидан 10 киши ўлдирилган эди.