Ғазо секторида икки фаластинлик шаҳид бўлди
(last modified Sun, 18 Feb 2018 14:25:00 GMT )
феврал 18, 2018 19:25 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторида
    Ғазо секторида

Ғазо секорида рўй бераётган нотинчликлар давомида Ғазо бўлгаси чегараларидаги Рафаҳ шаҳрида икки фаластинлик шаҳид бўлиб яна икки нафари жароҳат олди.

Форс ахборот аентлигининг хабар қилишича, бугун эрта тонгда сионистик режими танкалари Ғазо секторидаги Рафаҳ минтақасидаги фаластинликларни ўққа тутишди. Бу ҳужум ортидан  Солим Муҳаммад Сабоҳ ва Убайдуллоҳ Айман Абушайха исмли фаластинлик ёшлар шаҳид бўлиб, бошқа икки нафар жароҳатланди.

Сионистик режими армияси эса Рафаҳ шаҳридаги  бир гуруҳ фаластинликлар Ғазо сектори чегараси симларига яқинлашганида бу режим танкалари уларни нишонга олди деб иддао қилди.

Ғазо секторидаги Соқғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳодисада икки нафар фаластинлик ёшларни шаҳид бўлганини тасдиқлади.

Бошқа томондан сионистик режими телевидениясининг иккинчи канали шанба куни  Ғазо сеткоридаги Хон Юнис чегараларида юз берган портлашда мажруҳ бўлган сионистлардан бирини ҳалок бўлганини эълон қилди.

Фаластин исломий жиҳоди нотиғи Довуд Сўҳроб ҳам  Хон Юнисда юз берган ҳодисага кўрсатган аксиламалида, Ғазо секторига қарши сионистик режимни бошқа жиноялари билан таққосланганда Хон Юнис ҳодисаси оддий ҳодиса эди. Бу амалиёт  Ғазодаги кеткмакет ҳужумларга қарши кураш учун Фаластин муқовимт кучларининг мудофаавий ҳаракати ва тайёргарликлари чорччубасида ижро этилмоқда деб айтди.

Ёрлиқ