Сионистларнинг қийноқлари оқибатида фаластинликлардан яна бири шаҳид бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i30063-Сионистларнинг_қийноқлари_оқибатида_фаластинликлардан_яна_бири_шаҳид_бўлди
Сионистик режими томонидан қўлга олинган фаластинлик ёшларидан бири бу режим ҳарбийларининг қийноқларидан шаҳид бўлди.
(last modified 2018-08-22T17:54:11+00:00 )
феврал 22, 2018 18:31 Asia/Tashkent
  • Сионистлар
    Сионистлар

Сионистик режими томонидан қўлга олинган фаластинлик ёшларидан бири бу режим ҳарбийларининг қийноқларидан шаҳид бўлди.

Форс ахборот  агентлигиинг хабар қилишича,  фаластинлик асирлари ишлари бўйича Ал-асир маркази бугун эрта тонгда 33 яшар фаластинлик Ёсин Умар Ассародиҳ Иордания дарёсининг ғарбий қирғоғида жойлашган Арриҳо минтақасида сионистик режим ҳарбий кучлари томонидан қўлга олинди деб эълон қилди.

Хабарга кўра, бу фаластинлик йигит сионистик режим ҳарбийлари томонидан калтаклангани ва қийноқлари оқибатида шаҳид бўлган.

Арриҳо шаҳридаги Ал-асир маркази раиси Айид Бароҳама ҳам  бу шаҳарга қарши сионистик режим армияси ҳужумида  сионистик режим ҳарбийлари Ассародиҳни калтаклаб уни номаълум томон олиб кетганлигини эълон қилди.

Ҳалигича ушбу шаҳид қаерда сақланаётгани тўғрисида аниқ хабарлар мавжуд эмас.