Баҳрайнда инсон ҳуқуқи фаолларининг фаолиятига чекловлар жорий қилинмоқда
(last modified Tue, 23 Aug 2016 13:47:43 GMT )
август 23, 2016 18:47 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн Ғода Жамшир
    Баҳрайн Ғода Жамшир

Баҳрайндаги инсон ҳуқуқи ва демократия ҳомийси бўлган АҚШлик ташкилот инсон ҳуқуқини ҳимоя этадиган фаоллар фаолиятларига жорий этилган чекловлар ва уларга нисбаттан қаттиқ чора тадбирлар кўрилаётганлиги ҳақида хабар берди.

Алолам телеканали хабарига кўра, Баҳрайндаги инсон ҳуқуқи ва демократия ишлари бўйича бу ташкилот, Ол Халифа режими масъуллари инсон ҳуқуқини ҳимоя этадиган фаолларга ҳужум қилиб, уларнинг фаолиятларини чеклашни кучайтиришган деб изоҳлади.

Бу ташкилот  Баҳрайндаги ҳокимлар хонадонларини танқид этиш ва Твиттер орқали тарқатишда айбланган Баҳрайнлик инсон ҳуқуқи фаоли Ғода Жамширни қўлга олинганлига тўхталиб, бу мамлакатда аёллар ҳуқуқи ҳам қаттиқ бузилмоқда деб эълон қилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя этадиган бу ташкилот, Баҳрайннинг барча қонунларида аёллар ҳуқуқини таъминлашга кафолат бериш зарурлигини таъкидлаб,  Ол Халифа режимидан аёлларга ҳужум қилиш ва уларга қарши куч ишлатишни тўхтатиши ҳамда ҳуқуқий фаолиятлар туфайли қўлга олинган аёлларни озод этишини сўради.