Саудия Арабистони миллий ядровий дастурини қабул қилди 
(last modified Wed, 14 Mar 2018 13:54:05 GMT )
март 14, 2018 18:54 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони миллий ядровий дастурини қабул қилди
    Саудия Арабистони миллий ядровий дастурини қабул қилди

Салмон бин Абдуллазиз Ол Сауд иштирокида ўтказилган йиғилишда, Арабистон подшоси мамлакат ядровий дастури бўйича сиёсатини тасдиқлади

Саудия арабистони вазирлар кенгаши сешанба куни Салмон бин Абдуллазиз Ол Сауд иштирокида ўтказилган йиғилишларида, Арабистон подшоси мамлакат ядровий дастури бўйича сиёсатини тасдиқлади. 

Саудия Арабистони ҳукумати 13 март куни атом энергетикаси соҳасидаги миллий дастурни маъқуллади. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги Арабистоннинг расмий сайтига таяниб хабар берди.

Бу дастур бутун ядровий фаолият халқаро келишувлар билан белгиланган тинчлик мақсадларига хизмат қилишини кўзда тутади. Бундан ташқари, бу ҳужжатга кўра, Саудия Арабистони атом соҳасида очиқ-ойдинлик тамойилига амал қилмоқчи ҳамда ядровий хавфсизлик стандартларига мустақил регулятор талабларига мос равишда риоя қилмоқчи. Қироллик, шунингдек, радиоактив чиқиндиларни утилизация қилиш масаласини ҳал қилишда энг юқори стандартларга амал қилишни ўз зиммасига олган.

Айни вақтда Саудия Арабистони иккита блокдан иборат биринчи атом станцияси қурилиши учун танлов эълон қилган. Бу станция қурилиши учун шартнома 2018 йил охиригача имзоланиши кутилмоқда. 

Ёрлиқ