Дамашқдаги Шарқий Ғутадан юзлаб террорчилар чиқиб кетишди
Шарқий Ғутанинг Ҳаресто минтақасидан чамаси 1500 нафар террорчилар икки босқичда чиқиб кетишган.
Мавжуд разведка маълумотларига кўра, Шарқий Ғутанинг Ҳаресто минтақасидан чамаси 1500 нафар террорчилар икки босқичда чиқиб кетишган.
Ал-Олам тармоғи тарқатган хабарга кўра, Сурия масъуллари ва Россиянинг Суриядаги тинчлик маркази Ҳаресто минтақасидаги Аҳроруш Шом террорчилик гуруҳининг унсурлари билан Сурия шимолидаги қуролли исёнчилар назорати остида бўлган минтақаларга бориш эвазига ўзларидаги қуролларни топшириш ҳақида келишувга эришганларидан кейин, ушбу мамлакатнинг Қизил ярим ой жамияти Ҳаресто минтақасига кирди.
Қуролли исёнчиларнинг ҳар бири Ҳаресто минтақасидан чиқишни истамаса, қуролини топшириб ушбу минтақада қолиши мумкин бўлади.
Бундан олдин Сурия армияси Шарқий Ғутадаги ўзининг олға сари юришларида террорчилар орасида баёнот эълон қилиб, кимдаким уруш қилишни тўхтатса, уларнинг ушбу минтақдан чиқишларига кафолат берилишини маълум қилишди. Сурия армияси ушбу мамлакат аҳолисини ҳимоя қилиш мақсадида Шарқий Ғутани террорчилардан тозаламоқчи. Ҳозиргача ушбу минтақанинг 80 фоизи террорчилардан тозаланди.