Жаҳон ҳамжамияти Сионистлар томонидан фаластинликларни оммавий қирғин қилишларини қоралашди
Халқаро ва минтақавий ташкилотлар Сионистлар томонидан фаластинликларнинг Ғазо сектори чегарасида Қайтиш ҳаққи деб аталган йирик кўламдаги намойиишларига қарата ваҳшийларча қилган ҳужумларини кескин қоралашди
Бирлашган миллатлар ташкилоти, халқаро ва минтақавий ташкилотлар Сионистлар томонидан жума куни фаластинликларнинг ишғол этилган Фаластин юрти билан Ғазо сектори чегарасида Қайтиш ҳаққи деб аталган йирик кўламдаги намойиишларига қарата ваҳшийларча қилган ҳужумларини кескин қоралашди.
Минглаб фаластинликлар жума куни Ер куни деб аталган байрамнинг 42 йиллигини нишонлаш мақсадида, 1948 йилда Исроил томонидан ишғол этилган ерлар билан чегарадош бўлган Ғағо секторида кўча намойишларига чиқишган эди. Ушбу намойишлар давомида Исроил ҳарбийлари фаластинлик намойишчиларга қарата ҳужум қилишди ва 17 нафар фаластинликни шаҳид қилишди ҳамда 1400дан ортиқ инсонлар оғир тан жароҳати олишди.
Фаластин ахборот маркази тарқатган хабарга кўра, Исломий ҳамкорлик ташкилоти ўз баёнотида шундай маълум қилдики, ушбу тажовуз уюшган террорчилик ҳаракати бўлиб, жиноят ҳисобланади ва Телавив расмийларининг жавобгарликка тортилишини тақозо этади.
Шунингдек, Европа иттифоқи ҳам Сионистик режим армиясининг фаластинликларни қатли ом қилишга қаратилган ҳаракатларини мустақил текширишни талаб қилди. Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерини сионистларнинг фаластинликларга қарши зўравонлик ҳаракатларини тўхтатишларини талаб этди.