Баҳрайн халқи 67 кундан бери Баҳрайн шиаларининг руҳонийси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилиб тўпланишмоқда
(last modified Fri, 26 Aug 2016 13:55:55 GMT )
август 26, 2016 18:55 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн халқи 67 кундан бери Баҳрайн шиаларининг руҳонийси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилиб тўпланишмоқда

Баҳрайн халқи 67 кундан бери Баҳрайн пойтахти Манамада Баҳрайн шиаларининг руҳонийси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилиб тўпланишмоқда

Баҳрайн халқи 67 кундан бери Баҳрайн пойтахти Манамада Баҳрайн шиаларининг руҳонийси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилиб тўпланишмоқда. Ал-Олам телеканали тарқатган хабарга кўра, Баҳрайннинг Ад-Дароз минтасида  Оятуллоҳ Шайх Ийсо Қосемнинг уйи олдида узлуксиз тарзда йиғилиб турган Баҳрайн аҳолиси шундай эълон қилишдики, ушбу йиғинлар Ол Халифа режими томонидан шиаларнинг ушбу руҳонийсини мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиш учун қабул қилган қарорини қоралаш мақсадида ўтказилмоқда. Шунингдек, Шайх Ийсо Қосемнинг уйи олдида тўпланаётганлар, Ол Халифа режими томонидан баҳрайнлик шиа руҳонийларига қарши кўрилаётган кескин чораларини танқид қилишди ва ушбу режимнинг руҳонийларга қарата олиб бораётган босим ва тазйиқларини уларнинг ҳақ-ҳуқуқларининг поймол этилиши деб аташди. Бошқа томондан эса, Ол Халифа режимининг суд маҳкамаси Баҳрайн уламолари кенгаши раиси Мажид Машъал ва шайх Фозил аз-Зокийнинг суд терговини кейинги ойга қолдирди.