Ол Сауд режими Ҳиро ғори зиёратини таъқиқлади
(last modified Sun, 22 Apr 2018 13:17:19 GMT )
апрел 22, 2018 18:17 Asia/Tashkent
  • Ҳиро ғори
    Ҳиро ғори

Ол Сауд режимининг Ҳаж ва умра вазирлиги Байтулҳаром зиёратчилари учун Ҳиро ғори ва Жабалуннурга боришни ман этилганини эълон қилди.

Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра,  кеча Арабистоннинг Ҳаж ва умра вазирлиги  Ҳаж соҳасида фаолият этадиган барча ширкат ва муассасаларга  Байтулҳаром зиёратиларига Жабалуннурга боришига ижоза бермаслиги ҳамда Ҳиро ғорини зиёрат қилишни ман этишлари учун фарон берди.

Арабистоннинг Ҳаж ва умра вазирлиги раисининг муовини ҳам  зиёратчилар соғлигини сақлаш ҳамда  айрим шаръий тахаллуфларни  олдини олиш учун ушбу қарорга келганини иддао қилди.

Абдулазиз Алвазон шунингдек  ушбу тоғнинг баланд бўлгани сабаб  зиёратчилар унга чиқиб  оксиген камчилигига дуч келиб натижада ҳушдан кетишларининг имкони бор деб иддао қилди.

Жабалуннур ё ўзи Нур тоғи  Макка шаҳрининг тўрт киломтерлигида ,Минодан Арафот томон йўналишида жойлашган.

Бу тоғ 621 метр баландили ва 281 кенгликка эгадир.

Ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад (с) нинг ибодат макони   бўлга Ҳиро ғори эса бу тоғнинг энг юқори чўққисидадир.

Ёрлиқ