Ал-Халил минтақасида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди
май 17, 2018 18:25 Asia/Tashkent
Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Ал -Халил шаҳрида яна бир нафар фаластнлик сионистик режими ҳарбийлари ўқидн шаҳид бўлди.
Фаластиндаги маълумолар марказининг хабар қилишича, сионистик режим ҳарбийлари бу минтақанинг Ал -Халил атрофидаги Саъйир шаҳарчасига босиб кирганида ёш оқизувчи газ ва ҳақиқий ўқлардан фойдаланишди. Бу ҳужум натижасида 58 яшар фаластинлик Идрис Жабариён шаҳид бўлди.
Сионистик режими ҳарбий кучлари бугун ҳам Ноблус , Салафит, Қуддус ва Байт -Лаҳм шаҳарларига ҳужум қилишди. Сионистлар шунингдек шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар ва сиоинстик режими ҳарбийларига қарши кураш баҳонаси билан 10 нафар фалистинликни қўлга олдилар.