Яман армияси Арабистондаги ҳарбий базаларидан бирини нишонга олдилар
май 20, 2018 16:41 Asia/Tashkent
Яман армияси ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари Катюша ракеталари билан Арабистон жанубидаги Ол Сауд режими ҳарбий базаларини нишонга олишди.
Спутник сайтининг бугунги хабарига кўра, Яман ҳарбий кучлари томонидан Арабистон жанубидаги Нажрон минтақасида жойлашган Алманора базасидаги Яманнинг ишдан олинган президентига тарафдор ҳарбийлари ва Ол Сауд режими армияси позициялари нишонга олинди.
Шу ҳолда Арабистон бошчилигидаги арабий коалиция ҳарбий кучларининг наттоғи Туркий Алмоликий Арабистоннинг ҳаво ҳужумларига зид радар қалқони Яман томонидан отилган ракетларни ҳавода нобуд этганини иддао қилди.