Ол Сауд режими армияси Санъо шаҳрига авиазарбалар берди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i34188
Кеча Саудия Арабистоони режимининг қирувчи самолётлари бир неча маротаба Яман пойтахти- Санъо шаҳрининг турли минтақалари жумладан бу шаҳарнинг Сетин хиёбонида жойлашган нефт компаниясини бомбардимон этдилар.
(last modified 2018-08-22T17:55:18+00:00 )
май 27, 2018 18:24 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими
    Ол Сауд режими

Кеча Саудия Арабистоони режимининг қирувчи самолётлари бир неча маротаба Яман пойтахти- Санъо шаҳрининг турли минтақалари жумладан бу шаҳарнинг Сетин хиёбонида жойлашган нефт компаниясини бомбардимон этдилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, авиазарбалар оқибатида 5 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлиб 13 киши жароҳат олган.

Кеча Ол Сауд режими қирувчи учоқлари  Яманнинг Саъда вилоятини ҳам бир неча марта бомбардимон этишганди. Бу ҳужумларда ҳам 3 нафар яманлик болалар қурбон бўлиб 15 нафар жароҳат олишганди.

Ол Сауд режимининг ваҳшиёна ҳужумлари натижасида ўта  қашшоқ  бўлган Яман мамлакатини озиқ- овқат ва дори камчиликларига дучор этган.

Шу билан бирга Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари ҳозиргача Яман ичкарисидаги ўз  мақсадларига эриша олишгани йўқ.