Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти
(last modified Mon, 29 Aug 2016 12:32:46 GMT )
август 29, 2016 17:32 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужумлари давом этияпти

Саудия арабистони армияси қирувчи самолётларининг Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятига қарата олиб борилган ҳаво ҳужумларида ўнлаб наҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистони армияси қирувчи самолётларининг Яман ғарбидаги ал-Ҳадийда вилоятига қарата олиб борилган ҳаво ҳужумларида ўнлаб наҳарбий бўлган тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. Яманнинг ал-Мусайра тармоғи тарқатган хабарга кўра, Арабистон қирувчи самолётлари кеча якшанба кун Яманнинг ал-Ҳадийда вилоятининг ғарбидаги аҳоли турар жойларни бомбардимон қилиши ортидан, камида 30 нафар ноҳарбийлар жумладан гўдаклар ва аёллар ўлди ва оғир тан жароҳати олишди. Бошқа томондан эса, Саудия арабистони бошчилигидаги араб коалициясининг тажовузкор қирувчи самолётлари кеча якшанба куни Яман шимолидаги Саъда вилоятининг турли минтақаларини 40 маротаба бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум оқибатида 6 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди. Шу билан бирга, бугун Ямандан тарқатилаётган хабарларга кўра, Яман жанубидаги Адан шаҳрининг шимолида автомобилда ўрнатилган портловчи қурилманинг портлаши натижасида Яманнинг истеъфодаги президенти Абдураббе Мансур Ҳодийнинг 11 нафар тарафдорлари ҳалок бўлди.