Яман армияси Саудия арабистони вертолётини уриб туширди
Ушбу вертолётдаги барча экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Шунингдек, Саудия тажовузкор коалициясининг артилерияси томонидан Яман шимолидаги аҳоли турар жойларига қарата олиб борилган ракета ҳужумларида бир нафар аёл ва икки нафар киши оғир тан жароҳати олган.
Яман халқ комитети ва армиясининг ҳаво мудофааси пайшанба куни кечқурун Саудия режимининг Апачи вертолётини уриб туширди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман халқ комитети ва армиясининг ҳаво мудофааси ушбу вертолётни Саудия арабистонининг жанубидаги Жайзон минтақасида нишонга олган.
Яманлик манбалар тарқатган хабарга биноан, ушбу вертолётдаги барча экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Шунингдек, Саудия тажовузкор коалициясининг артилерияси томонидан Яман шимолидаги аҳоли турар жойларига қарата олиб борилган ракета ҳужумларида бир нафар аёл ва икки нафар киши оғир тан жароҳати олган.
Саудия арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан Яманда олиб борилаётган жангларда ҳозирга қадар ўн минглаб инсонлар ярадор бўлишди ва ҳаётдан кўз юмишди. Шунингдек, миллионлаб яманликлар сарсон-саргардонликда юрибти.