Сионистик режим ҳарбийси ўнлаб фаластинликларнинг кўчаларда қатл этилганини эътироф этди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i3442-Сионистик_режим_ҳарбийси_ўнлаб_фаластинликларнинг_кўчаларда_қатл_этилганини_эътироф_этди
Сионистик режим хавфсизлик кучларининг юқори мартабали офицерларидан бири ушбу режим армияси томонидан ўнлаб фаластинликларнинг кўчаларда қатл этилганига гувоҳ бўлганини эътироф этди
(last modified 2018-08-22T17:47:27+00:00 )
август 29, 2016 17:49 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳарбийси ўнлаб фаластинликларнинг кўчаларда қатл этилганини  эътироф этди

Сионистик режим хавфсизлик кучларининг юқори мартабали офицерларидан бири ушбу режим армияси томонидан ўнлаб фаластинликларнинг кўчаларда қатл этилганига гувоҳ бўлганини эътироф этди

Сионистик режим хавфсизлик кучларининг юқори мартабали офицерларидан бири ушбу режим армияси томонидан ўнлаб фаластинликларнинг кўчаларда қатл этилганига гувоҳ бўлганини эътироф этди. Абдулфаттоҳ Шарийф исмли фаластинлик ўсмир Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида Сионистик режим ҳарбийлари томонидан қурол билан отилгандан кейи у ерга йиқилади. Шундан сўнг, бошқа сионистик режим ҳарбийси унинг бош қисмига қарата ўқ узади. Натижада эса, мазкур фаластинлик ўспирин шаҳид бўлади. Фаластиннинг Маъо ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сионистик режим хавфсизлик офицери Алёҳу Либман якшанба куни қотил сионист аскарларини суд қилиш жараёнида, ярадор бўлган мазкур фаластиикликни ўлдириш мақсадида унга қарата ўқ узганини тан олади. Сионистик режим ҳарбийларининг Фаластиннинг турли минтақаларига қарата ҳужумлари 2015 йилнинг октябр ойидан янада шиддатли тус олган эди. Шундан сўнг, Фаластинда интифоза ҳаракатлари ҳам бошланди.