Наъим Қосем: Америкаликлар Исроилни мағлуб этишга қодир бўлган эронликлардан қўрқишади
(last modified Sat, 02 Jun 2018 12:59:43 GMT )
июн 02, 2018 17:59 Asia/Tashkent
  • Наъим Қосем: Америкаликлар Исроилни мағлуб этишга қодир бўлган эронликлардан қўрқишади
    Наъим Қосем: Америкаликлар Исроилни мағлуб этишга қодир бўлган эронликлардан қўрқишади

Америкаликлар Эрон ислом жумҳуриятининг минтақа халқларини ҳимоя қилишини исташмайди. Негаки, улар эронликларнинг Исроил режимини мағлуб қилишга қодир эканликларини билишгани боис, қўрқишади

Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг ўринбосари Американинг Эронга қарши санкцияларни киритиш учун уринишларига ишора қилиб шундай айтдики, америкаликлар Эрон ислом жумҳуриятининг минтақа халқларини ҳимоя қилишини исташмайди. Негаки, улар эронликларнинг Исроил режимини мағлуб қилишга қодир эканликларини билишгани боис, қўрқишади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливан Ҳизбуллоҳ бош котибининг ўринбосари Шайх Наъим Қосем жума куни Бейрут шаҳрида Имом Хумайний р.а.нинг риҳлат қилганларининг 29 йиллигини хотирлаш ва улуғлаш маросимидаги чиқишида шундай айтдики, агар Қудс озод бўлса инсоният ва жаҳон озод бўлади. Шунинг учун Имом Хумайний р.а Қудс кунини халқаро кун деб атади. 

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайни р.а.нинг ташаббуслари билан муборак рамазон ойининг охирги жума куни халқаро Қудс куни деб номланди.

Бундан кўзланган мақсад эса, дунё мусулмонлари Сионистик режимнинг ирқчиликка қаратилган сиёсатларидан ўзларининг нафратланишларини эълон қилиб билдиришдир. Бу йил Рамазон ойининг 23 куни 8 июн кунида халқаро қудс куни нишонланади. 

Ёрлиқ