Афғонистон парламенти аъзолари Кобул-Вашингтон хавфсизлик шартномасини танқид қилишди
Афғонистон парламентининг айрим аъзолари Кобул ва Вашингтон хавфсизлик шартномасини бекор қилишни талаб этишди.
Тасним ахборот агентлигининг хабарига кўра, Афғонистон парламентида Самангон вилояти вакили Америка билан хавфсизлик шартномаси имзо этилганидан кейин Афғонистонда вазият яхшиланиши лозим эди, аммо нотинчликлар ушбу мамлакатда ошганини баён этади.
Парламент аъзоси Муҳибуллоҳ Фарқонийнинг айтишича, Америка билан имзо этилган хавфсизлик шартномаси Афғонистон учун тинчлик ва субот йўлида бирон фойда келтирмаган ва шу сабабдан бу шартнома бекор этилиши даркор.
Афғонистон парламентининг бошқа аъзоси Шарифуллоҳ Комавол ушбу шартномада қайд этилган моддаларни Америка ижро этишини таъкидлаган.
Афғонистон парламенти раиси Абдурауф Иброҳимий парламент аъзоларидан кейинги йиғилишда ушбу шартномага оид қайтадан овоз беришларини талаб қилган.
Кобул-Вашингтон хавфсизлик шартномаси 2014 йилда Ашраф Ғани президент бўлганидан кейин имзо этилган эди.