Америка зобитлари Яман урушида қатнашаётганлари фош этилди
(last modified Sat, 16 Jun 2018 07:32:47 GMT )
июн 16, 2018 12:32 Asia/Tashkent

Франциянинг Интилигенс журналининг ёзишича, Бирлашган Араб Амирликлари Яманга қарши урушда иштирок этаётган ер кучлари фаолиятини яхшилаш учун америкалик зобитларни хизматга олган. Бу масала юзасидан “Ал-Маърифа” ширкати номли Бирлашган Араб Амирликларининг хавфсизлик бир муассасаси Петагоннинг собиқ аъзосини ишга олган.

Бу зобитлар жумласидан Пентагоннинг нафақага чиққан генерали Жеймс Чемберс ҳисобланадиким, Араб Амирликларининг лагистик кучлари фаолиятини яхшилаш учун бу кампанияга ишга кирган. Иморотлик ушбу кампания америкалик эски кучлар, жумладан Афғонистон ва Ироқдаги амалиётларда қатнашган полковник Лав марчни ҳам хизматга олган. Бундан олдин Ироқда Америка ер кучлари бош қомондонининг ўринбосари симматида фаолият олиб борган нафақага чиққан америкалик генерал Вильям Вистер ҳам Бирлашган Араб Амирликларининг кучлари билан ҳамкорлик қилмоқда.  Шунингдек ушбу кампания нафақага чиққан америкалик полковник Марк Бенидикт ҳамда Ироқ урушида Америка жосуслик марказининг собиқ координатори Кит Гигердан амалиётларнинг хавфсизлигини юксалтириш учун фодаланмоқда. 

Америка Яманга қарши ноинсоний урушда Араб Амирликлари ва Саъудия Арабистонининг аслаҳаларини таъминловчи мамлакат унвонида қатнашмоқда ва бунга қўшимча маълумотларни таъминлашда муҳим рол уйнаб Араб Амирликлари ва Саъудия Арабистони кучлари учун қуллаб-қувватлаш хизматини кўрсатишни ўз зиммасига олган. Эндиликда ошкор бўлганки, америкалик маслаҳатчилар ҳам Араб Амирликларининг хавфсизлик ширкатига ишга олинган. Уларнинг ҳаммалари етакчи зобитлар бўлиб, Яман бегуноҳ халқига қарши иморотликларнинг ҳозирги жиноятларига бевосита иштирок этишмоқда.  Шунингдек, Яман жанубида Араб Амирликлари ва унинг иттифоқчилари томонидан бошқарадиган 18- та махфий қамоқхонанинг мавжудлиги ҳақида хабарлар борки, бу зиндонни текширишда бир қатор америкалик терговчилар иштирок этишмоқда.

Австриялик мутахассис Барбара Валейнинг айтишича, Америка ва Британия Ямандаги уруш жиноятлари ва фожеали ушбу урушнинг масъулидир. Америка давлати Араб Амирликлари ва Саъудия Арабистони томонидан Яман ноҳарбий таъсисотлари ва маконларини бомбардимон қилишлари ва яманлик ноҳарбий одамларни қатл этишлари ҳақида инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш ташкилотининг тарқатган турли изҳоротларига қарамай ўз позициясини ўзгартиргани йўқ. Эндиликда, Яман урушида америкалик зобитларнинг бевосита қатнашишларини фош этилиши Яманнинг бошпанаҳсиз қолган халқига қарши саъудиялик коалициясининг ҳужумлари давомида Вашингтоннинг махфий иштирок этишининг бошқа бир қисмини намойиш этмоқда.       

Ҳозирги кунда саъудиялик коалиция Ансоруллоҳ халқ ҳаракатининг ихтиёрида бўлган Яманнинг Ал-Ҳадида номли стратегик портини ўз тасарруфига киритиш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда. Бир неча кун олдин кенг ҳужумини бошлаб юборганки, Бирлашган Араб Амирликлар кучлари унда асосий ролни ўз зиммасига олган. Бу масала Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Юнеско ташкилоти каби мазкур ташкилотга тегишли бўлган идораларни хавотирга солмоқда. Юнеско ташкилотининг ижроия раҳбари Генритта Фор Яманнинг Ал-Ҳадида шаҳрига ҳужум қилиш бу шаҳарда ва унинг атрофида яшайдиган 300 минг нафар болаларнинг ҳаётига таҳдид солмоқда,-деб огоҳлантириш берди.

Бирлашган Араб Амирликларининг мақсади бу саъудиялик коалиция доирасида амал қилишдан иборатки, Ал-Ҳадида портини ўз тасарруфига киритиш билан Яман халқи ҳаётининг давом этиши учун асосий аҳамиятга эга бўлган бу йўлни бекитиб, шу тартиб билан уларни таслим бўлишга ундашдир. Бу сайъ-ҳаракатда америкалик офицерларнинг қатнашишлари ва ҳамкорлик қилишлари Яман халқига қарши саъудиялик коалиция жиноятларини давом эттиришидан Вашингтоннинг ризоят бериши маъносидадир.